«Айни вақтда уй-жой нархи ошиши кутилмаяпти» — Кўчмас мулк бозорининг жорий ҳолати бўйича маълумот берилди
2021 йил апрел ойида Ўзбекистонда кўчмас мулкка бўлган талаб март ойига нисбатан 2,5 фоизга ошди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази бош илмий ходими Халилуллоҳ Ҳамидовнинг Kun.uz’га маълум қилишича, ўтган ойда кўчмас мулк бўйича расмийлаштирилган шартномалар сони 20 минг 800 тани ташкил этди. Мутахассисга кўра, бу кўрсаткич март ойига нисбатан 2,5 фоизга, 2019 йилнинг апрел ойига (16,2 минг) қараганда 28,1 фоизга кўпроқдир.
2020 йилнинг апрел ойида коронавирус пандемияси туфайли шартномалар сони 2 минг 100 тага тушиб кетган эди.
Қайд этилишича, кўчмас мулк бозорининг 30 фоиздан ортиғи Тошкент шаҳрига тўғри келади. Апрел ойида пойтахтимизда кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича тузилган шартномалар сони 6 минг 760 тани ташкил этди. Бу март ойига нисбатан 9,5 фоизга кўпдир.
Ўтган йилнинг мос даврида Тошкентда мазкур кўрсаткич 214 мингтагача, феврал ойига нисбатан 95,8 фоизга, март ойига қараганда 95,4 фоизга камайган эди.
Таъкидланишича, ҳудудлар кесимида кўчмас мулк олди-сотди шартномалари сонининг энг юқори йиллик ўсиш суръатлари Тошкент (9,5 фоиз), Фарғона (9,4 фоиз), Сирдарё (5,9 фоиз) ва Тошкент (3,3 фоиз) вилоятларида кузатилган.
Сезиларли пасайиш кўрсаткичлари эса Сурхондарё (13,7 фоиз), Жиззах (9,9 фоиз) ва Навоий (8,4 фоиз) вилоятларида қайд этилган.
«Айни вақтда уй-жой нархининг ошиши кутилмаяпти, чунки ҳукумат томонидан уй-жойлар квадрат метрининг нархи 4 млн сўмдан ошмаслигини таъминлаш вазифаси қўйилди. Хусусан, бунга арзон қурилиш материаллари билан таъминлашни йўлга қўйиш орқали эришиш режалаштирилган», дейилади манба маълумотида.
Аввалроқ, 2021 йил март ойида кўчмас мулкка бўлган талаб ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34,4 фоизга ўсгани ва расмийлаштирилган шартномалар сони 20 минг 200 тани ташкил этгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:14 / 20.12.2024
Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида кўчмас мулк бозорида фаоллик ошди
18:15 / 14.10.2024
Уй сотиб олишга бўлган қизиқиш пасайишда давом этяпти
19:02 / 27.09.2024
Уйнинг энг арзон ижараси Туркманистонда, қиммати – Қозоғистонда
21:05 / 16.09.2024