Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ҳарбий отлар қандай шуғуллантирилади — пойтахт ИИББ отлиқ отряди фаолиятидан видеорепортаж
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси оммавий ахборот воситалари ходимларини отлиқ отряди фаолияти билан таништирди. Отлиқ отряди 50 бош отдан иборат бўлиб, улардан асосан байрам тадбирларида, шунингдек, воқеа жойига тезроқ етиб бориш, оммавий тартибсизлик пайтида тартибни сақлаб туришда фойдаланилади.
Тошкент шаҳар ИИББ ППХБ отлиқ отряди инструктори Валихан Жулдебаев отряд фаолияти ҳақида маълумот берди.
Унинг сўзларига кўра, 2017 йил 1 майдаги “Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорига кўра, 50 бош от билан отлиқ отряди ташкил қилинган. Отлар будённовский зотига мансуб бўлиб, Москвадан келтирилган.
Отлиқ отряди инструкторининг айтишича, отлар билан бажариладиган машғулотлар ҳақида ҳам маълумот берди.
“Отларнинг танасини қиздириб олиш учун қатор машқлар бажарилади. Бирдан чопиб кетса, отга оғирлик қилади. Унинг юраги нозик бўлади. Тўртинчи машғулот элемент деб аталади. Бу отлар орқага юрмайди, шунинг учун улар ёнга, ўнгга-чапга юришга ўргатилади. Бешинчи машғулот тўсиқлардан сакраб ўтиш, спорт тилида конкур деб аталади.
Отнинг сакрашига қараб тўсиқлар баландлиги кўтариб борилади. От қандай баландликка сакрай олишини чавандоз ҳис қилиши керак. Бу отнинг кайфиятига ҳам боғлиқ. Энг баланд тўсиқдан сакраб ўтгандан кейин отни силаб, унга қанд берилади. Кейин унинг бадани қуриши керак.
Бадани қуриганидан кейин от 1-2 соат хашак емайди. Сабаби, унинг бадани қуригани билан, ичи қизиб туради. Хашак берилганидан сўнг 1 соат ўтгач, сув берилади. Шундай қилинмаса, отнинг ўпкаси шамоллайди.
Мутахассисларнинг барчаси танловдан ўтган, энг яхшилари саралаб олинган. Шунинг учун бизда отлар билан муомала қилишда қийинчилик йўқ”, – деди Валихан Жулдебаев.
Отлиқ отряди инструкторининг маълумот беришича, отлар кунига 8-10 километргача йўл юради. Бир кунда 3 маҳал хашак, 3 маҳал арпа ейди. Кунора сабзи, олма, туз берилади. Отнинг бир кунлик емишига 100 минг сўмдан зиёд маблағ сарфланади.
Маълум қилинишича, отларни тадбирларга олиб боришга мўлжалланган махсус автоуловлар бор. Ҳар бир автоуловда отларнинг овқатланиши, сув ичиши учун махсус жойлар қилинган.
Мавзуга оид
10:07 / 04.09.2025
Ангренда ИИБ терговчиси пора билан ушланди
13:27 / 02.09.2025
ИИБ Навоийда калтакланган фуқаро билан боғлиқ ҳолатга аниқлик киритди
07:36 / 18.06.2022
Ички ишлар органлари ППХ саф бўлинмалари таркибида отлиқ отрядлар ташкил этилади
07:47 / 15.06.2021