Ўзбекистон | 08:42 / 15.12.2018
6099
2 дақиқада ўқилади

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш хизматининг энг яхши ходимлари мукофотланади

Фото: Norma

"Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси" кўкрак нишони Вазирлар Маҳкамасининг 11.12.2018 йилдаги 1004-сон қарори билан таъсис этилди.
 
Norma’нинг ёзишича, у ҳар йили уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшган, шунингдек:

• мамлакат аҳолисининг уй-жой шароитларини яхшилаш;
• муҳандислик коммуникацияларини ўз вақтида сифатли қуриш ва таъмирлаш, уларнинг атрофидаги ҳудудларни ободонлаштириш;
• уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ишларида юқори натижаларни қўлга киритган шахсларга топширилади.
 
ХУМШ, ичимлик суви ва иссиқлик таъминоти корхоналари ҳамда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги бошқа ташкилотлар ходимлари (шу жумладан, шахслар-норезидентлар) мукофот олишлари мумкин.
 
Дастлабки таклифлар ҳар йили 25 январгача Қорақалпоғистон Республикаси УЖКХ вазирлиги, вилоятлар УЖКХ бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар УЖКХ бош бошқармасига тақдим этилади. У ерда улар ўрганилади ва 25 февралгача республика УЖКХ вазирлигига юборилади. Номзодларнинг якуний рўйхатини у томондан тузиладиган Комиссия шакллантиради.
 
Кўкрак нишони ҳар йили Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни (18 апрель) арафасида топширилади. Мукофотланган шахслар ЭКИҲнинг 4 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.
 
Ҳужжат 12.12.2018 йилдан кучга кирди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда яна бир кўкрак нишони таъсис этилиши хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид