Жамият | 16:45 / 06.06.2020
5488
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Grand Pharm Trade: «Саховат ва кўмак» – давлат ва халқ бирдамлиги

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган «Саховат ва кўмак» ҳаракатида тадбиркорлар ҳам иштирок этишмоқда.

Пандемия даврида даромади бўлган баъзи оилалар ҳам ўз даромадидан айрилиб, моддий ёрдамга муҳтож бўлиб қолишди.

Grand Pharm Trade компанияси вакиллари чекка туманларда бўлиб, ёрдам қўлини чўздилар. Март ойининг охирида ушбу компания қарийб 8000 та оила, хусусан, Қорақалпоғистон Республикасидаги – 2000 та, Андижон вилотидаги – 1000 та, Бухоро вилоятидаги – 1000 та, Наманган вилоятидаги – 1000 та, Сурхондарё вилоятидаги – 1500 та ва Тошкент вилоятидаги – 1500 та оилага озиқ-овқат ва моддий ёрдам кўрсатди.

Апрель ойининг охирида «Саховат ва кўмак» ҳаракати бошланди ва компания акциядорлари 5000 оилани уч ойга васийликка олди, улардан 2000 таси – Қорақалпоғистон Республикасидан, 869 таси – Андижон вилоятидан, 531 таси – Наманган ва 1600 таси – Тошкент вилоятидан.

Бундан ташқари, 52 нафар киши учун қўшимча иш ўринлари яратилди.

Маҳаллий ҳокимият органлари, Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг ҳудудий вакиллари ҳақиқатан ҳам ёрдамга муҳтож оилаларни топишга ёрдамлашишди. Уларнинг барчаларига улкан миннатдорчилик билдирилади.

Май ойида беш миллиард сўм ажратилди, компаниянинг 10 миллиард миқдорида кейинги ёрдами 25 июнь ва 25 июлда ўз эгаларига топширилади.

Муҳтож оилаларга кўплаб тадбиркорлар ёрдам кўрсатишмоқда ва шундай қийин вақтларда халқимизнинг жипслашгани қувонарли ҳол. Тадбиркорлар Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган «Саховат ва кўмак» ҳаракатини қўллаб-қувватлаб, улар билан елкама-елка туриб, Ўзбекистон халқига фойдалари тегаётганлигидан бениҳоят мамнундирлар.

Grand Pharm Trade компанияси

Реклама ҳуқуқи асосда

Мавзуга оид