Ўзбекистон | 21:37 / 27.11.2019
142961
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилувчи янги автомобиль тақдимоти бўлиб ўтди. У аввалгиларидан бутунлай фарқ қилади

Бугун, 27 ноябрь куни пойтахтда SamAuto компаниясининг янги автомобили тақдимоти бўлиб ўтди. Бунинг ўзига хос жиҳати шундаки, автомобиль Ўзбекистонда шу пайтгача ишлаб чиқарилган бундай маҳсулотлардан фарқли равишда пикап шаклидадир.

Фото : KUN.UZ

Isuzu D-Max пикаплари учта модификацияда ва еттита рангда ишлаб чиқарилади. Сотувлар 2020 йилнинг январь ойидан бошланади, аммо ҳозирданоқ уларга буюртма беришни бошлаш мумкин.

Вазни 865-1100 кг.ни ташкил қилувчи Isuzu D-Max пикапи 2002 йилдан буён Япониянинг Isuzu Motors компанияси томонидан дунёнинг кўплаб давлатларида ишлаб чиқариб келинмоқда. Ўзбекистонда бу автомобилнинг 2017 йилда ишлаб чиқарилган Isuzu D-Max модификациясининг иккинчи авлоди танлаб олинган.

SamAuto компанияси Isuzu D-Max пикапининг 3 хил– 2 ўриндиқли, двигатель ҳажми 2,5 литрли D-Max SAHAR, 4 ўриндиқли, двигатель ҳажми 2,5 литрли D-Max OKSUS, 4 ўриндиқли, двигатель ҳажми 3 литрли D-Max IRBIS модификацияларда ишлаб чиқаради ва тақдим этади.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Йилига 500 тагача ишлаб чиқарилиши мўлжалланган бу моделларнинг нархлари 270-380 млн сўм оралиғида бўлади.

Тантанали равишда бўлиб ўтган тақдимот маросими олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Kun.uz вакилининг “бу автомобилларнинг ёқилғи сарфи қанақа ва уларни Ўзбекистонда оммабоп бўлган метан ёқилғисига мослаштириш мумкинми?”-деган саволига Самарқанд автомобиль заводи бош директори ўринбосари Ҳусен Қобилов шундай жавоб берди:

– Бу автомобиллар Японияда ишлаб чиқарилувчилари билан айнан бир хил, ҳар икки давлатда синаб кўрилганда 12-13 литр атрофида дизель ёқилғиси сарфлаши маълум бўлган. Агар Япония тарафи метанга мослаштирса, биз ҳам андоза олиб, бу ишни амалга оширишимиз мумкин. Аммо айни лойиҳада метан ёқилғиси кўзда тутилмаган.

Тайёрлаган:  Аброр Зоҳидов

Мавзуга оид