Ўзбекистон | 14:50 / 04.04.2020
66088
1 дақиқада ўқилади

Нақд пулни қандай қилиб пластик карточкага ўтказиш мумкин?

Эпидемия шароитида нақд пул муомаласидан тийилиш тавсия этилмоқда. Шундай экан, банкоматларда «cash in», яъни нақд пул орқали пластик картани тўлдириш операциясини амалга ошириш функцияси борми?

Фото: Depositphotos

Марказий банк бошқарма бошлиғи Ҳусанхўжа Обидов 4 апрель куни брифингда шу саволга жавоб берди.

«Банклар томонидан республика миқёсида жами 5 мингдан ортиқ банкомат жойларга ўрнатилган бўлиб, улардан 948таси cash in/out функцияли банкоматлар ҳисобланади.

Уларнинг 548 донаси — Uzcard тизими банкоматлари, 400таси — «HUMO» тизими банкоматлари.

Мазкур банкоматлар орқали мижозлар нақд пул маблағларини банк карталарига кирим қилиш имкониятига эга», – деган Обидовнинг жавобини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Маълумот учун, Марказий банк расмий сайтининг тегишли саҳифасидан энг яқин банкомат қаердалигини ва унда «cash-in» функцияси бор-йўқлигини билиб олиш мумкин.

 

Мавзуга оид