Жаҳон | 07:31 / 07.08.2018
17483
1 дақиқада ўқилади

Медведев: «Мақсад Саакашвилини қатл қилиш бўлмаган»

Фото: Александр Миридонов / Коммерсантъ

Россия бош вазири Дмитрий Медведев 2008 йилда, у президентлик лавозимида бўлган пайтда нима учун рус танклари Грузия пойтахтига кирмаганини тушунтириб берди. Бу ҳақда у «Коммерсантъ»га берган интервьюсида айтиб ўтди.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, 2008 йилда президент бошчилигидаги Грузия ҳукумати «тажовузга яшил чироқ ёқди» ва «юз берган нарса содир бўлди».

Медведев нега рус танклари Тбилисидан бир неча ўн километр масофада тўхтаб қолгани ва шаҳарга кирмагани ҳақидаги саволга «мақсад Грузияни мағлуб қилиш», шунингдек, «Саакашвилини қатл қилиш» бўлмагани билан жавоб берди.

Унинг таъкидланишича, мақсад Грузия қўшинларини Цхинвалдан чиқариб юбориш, тартиб ўрнатиш, шунингдек, кейинги ҳарбий ҳаракатларнинг олдини олиш эди.

Медведевнинг қайд этишича, кейинги ҳаракатларни олиб бормаслик ҳақида қарор қилиб, тўғри иш қилган, деб ҳисоблайди.

Мавзуга оид