Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Авазхон Эргашев Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.
Авазхон Эргашев тайинловга қадар Андижон вилоятининг Қўрғонтепа тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган.
У янги лавозимда яқинда Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари лавозимига ўтказилган Комилжон Собиров ўрнида иш бошлайди.
Аввалроқ, Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида 2006 йилдан буён ҳоким лавозимида ишлаб келган Авазхон Эргашев Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари сифатида иш бошлаши кутилаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:36 / 05.12.2025
Венгриянинг “смарт қишлоқ” тажрибаси Сирдарёда синаб кўрилади
18:54 / 04.12.2025
Сирдарё вилоятида Хитой билан ҳамкорликда автомобил ишлаб чиқарилади
13:51 / 04.12.2025
Шавкат Мирзиёев биоаксал полипропилен плёнка ишлаб чиқарадиган ягона корхона фаолияти билан танишди
12:16 / 04.12.2025