«Керак бўлса, ишдан ҳам кетади». Ҳукумат раҳбари 200-300 кишилик тўй ўтказаётган раҳбарларни танқид қилди
Бугун, 17 апрел куни бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида коронавирусга қарши кураш комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар берди.
“Президентимиз бошидан бу масала бўйича тўғри йўналиш бердилар. Ҳозирги кунда вакцинация бошланган ҳар бир пунктда энг камида иккитадан вакцинани таклиф қиляпмиз. Бу йил пандемия билан курашиш учун 3 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратиб берилган.
Бироқ, бу масалага алоҳида эътибор қаратишимиз лозим. Барқарорликка эришилиши, мутахассисларнинг тавсияси билан тўй ва маъракада қатнашувчилар сонини 100 кишигача оширдик. Ҳаттоки, баъзи раҳбарлар ҳам 100 киши мумкин экан деб, тўйларни 200-300 кишилик қилиб ўтказяпти. Давлат бошқарув идораларида раҳбар лавозимларида ишлаётганларнинг ўзи шуни қиляпти. Шундай маълумотлар ҳам йўқ эмас. керак бўладиган бўлса, айнан шу деб лавозимидан кетади.
Куни кеча президентимиз шу бўйича жуда қаттиқ эътироз билдирдилар. Бир-икки раҳбар карантин талабларига риоя қилмагани учун ҳам ишдан кетади. Кечирасизлар-ку, олдин тўйларни тўхтатишгача борган бўлсак, ҳозир ҳам қиламиз шу ишни. Халқ саломатлиги учун қилинади шу нарса”, деди бош вазир.
Бундан олдин, Абдулла Арипов тиббий ниқобсиз юрган фуқароларни кескин танқид қилганди.
“Ҳудудларга бўлган ташрифда ёки Тошкент шаҳрида маҳаллабай амалга оширилаётган ишларни ўрганиш учун ташкиллаштирилган мониторинг тадбирларида ўзим кўриб ҳайрон бўлиб қолдим. Ўзимиз ҳам тиббий ниқоб тақиб бордик, аммо у ерда юрган бирон киши тиббий ниқоб тақиб юрганини кўрмадим. Шунчалик ҳам бефарқ бўлиш мумкинми? Кечирасизлар-ку, одам ёқасини ушлайди. Бу касаллик худди электр токига ўхшайди, ҳиди ҳам, ранги ҳам, мазаси ҳам йўқ, одамни ҳам танлаб ўтирмайди”, деди у.
Мавзуга оид
08:11 / 19.12.2024
Абдулла Арипов Одилбек Қосималиевни Қирғизистон бош вазири этиб тасдиқлангани билан табриклади
07:09 / 14.12.2024
Абдулла Арипов ЕОИИ ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида қатнашди
21:12 / 12.12.2024
МДҲ давлатлари ҳаво ҳужумидан мудофаа бирлашган тизимини яратади
16:00 / 23.11.2024