Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пёнгчангда Ўзбекистон байроғи ҳилпирай бошлади
Фото: МОҚ
Эртага Жанубий Кореянинг Пёнгчанга шаҳрида XXIII қишки Олимпия ўйинлари бошланади. Ушбу ўйинларда ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этади. Бугун маҳаллий вақт билан соат 13:00да Пёнгчангдаги Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғини кўтариш расмий маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар тарқатди.
Манба берган хабарга кўра, тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов, мусобақа ташкилий қўмитаси ҳамда Ўзбекистон делегацияси аъзолари иштирок этишди.
Тантанали маросимда Пёнгчанг Олимпия шаҳарчаси мэри, стол тенниси бўйича Олимпия ва Осиё ўйинлари чемпиони, жаҳон чемпионати ва кубоги совриндори Рю Синг Мин Умид Аҳмаджоновга эсдалик совғаларини топширди. Ўз навбатида Аҳмаджонов ҳам Олимпия шаҳарчаси мэрига Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси номидан совғалар улашди.
Эслатиб ўтамиз, XXIII Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими эртага, 9 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 20:00 (Тошкент вақти билан соат 16:00) да бошланади. Унда тоғ чанғиси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Комил Тўхтаев делегация байроқдори вазифасини бажаради.
Мавзуга оид
23:34 / 30.11.2023
2030 ва 2034 йилги қишки Олимпиада ўйинларига Франция курортлари ва АҚШ мезбонлик қилади
20:30 / 16.03.2018
Эрдўған: Туркия Олимпиада ўйинларини қабул қилишга тайёр
22:25 / 09.03.2018
Пёнгчанг-2018 Паралимпия ўйинлари очиқ деб эълон қилинди (фото)
15:30 / 28.02.2018