Ўзбекистон | 10:06 / 01.08.2023
4851
1 дақиқада ўқилади

Талабаларнинг ўқишни кўчириш, тиклаш ва магистратурага кириш учун ариза бериши тўлиқ электрон шаклга ўтказилади

Ҳукуматнинг «Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Фото: Kun.uz

Мазкур қарор лойиҳасига мувофиқ, олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва олий таълим муассасаларига магистратурага кириш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланмоқда

Унга кўра, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг махсус электрон платформаси орқали олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва олий таълим муассасаларига магистратурага кириш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш тартиби белгиланмоқда.

Шунингдек, қарор лойиҳаси билан Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори амалдаги бир нечта бандларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид