Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўрақўрғон туманида 12 нафар фуқаро спиртли ичимликдан заҳарланди, 2 киши вафот этди
Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида 12 нафар фуқаро ўткир заҳарланиш ташхиси билан шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Фото: pinelandsrecovery
Қайд этилишича, ушбу фуқаролар 2020 йил 29-31 декабр кунлари Қирғизистон Республикаси акциз маркаси ёпиштирилган “Градусник” номли спиртли ичимлик истеъмол қилган.
Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан, уларнинг 2 нафари вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тўрақўрғон тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
15:00 / 28.11.2025
Германиялик оила Истанбулда инсектицид билан заҳарланиш оқибатида вафот этди
20:34 / 16.10.2025
Ис газидан заҳарланишга қарши биринчи самарали восита ишлаб чиқилди
12:32 / 16.10.2025
Охирги 4 йилда 177 нафар инсон доридан заҳарланиб ўлган
10:58 / 10.10.2025