Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шерзод Асадов лавозимидан кетди
Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг ўринбосари Шерзод Илҳомович Асадов бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда “Нигоҳ” Telegram-каналида хабар қилинди.
Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси 2020 йил сентябрда ташкил этилган эди. Ўшанда қўмитага Беҳзоджон Юсупов раис, Шерзод Асадов эса раиснинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда республика даражасидаги вазирликлар, қўмиталар ва ташкилотларда раҳбарлик лавозимларида ишловчи амалдорлар туман ҳокимлари этиб тайинланиши кузатилмоқда. Асадовнинг янги лавозими ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.