Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳайит кунида жамоат транспорти бутун республикада бепул бўлмайди – Транспорт вазирлиги
Вазирликнинг Kun.uz’га маълум қилишича, Тошкентдан бошқа барча ҳудудларда йўловчи ташиш хизмати билан тадбиркорлар шуғулланади. Шунинг учун пойтахтдан ташқари қолган вилоятларда Рамазон ҳайити куни йўлкира бепул қилиниши тавсиявий характерга эга.
Фото: Kun.uz
8 апрел куни ҳукумат йиғилишида берилган маълумотга таяниб, 10 апрел Рамазон ҳайити кунида республикадаги барча жамоат транспорти 4:00 дан 10:00 гача бепул қилиниши хабар берилганди.
Аммо Транспорт вазирлиги куннинг бу вақтларида фақат Тошкент шаҳридаги автобус ҳамда метролар йўловчиларга текин хизмат кўрсатишини маълум қилди.
Вазирлик ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматовнинг Kun.uz’га аниқлик киритишича, бутун республикада жамоат транспортининг бепул бўлиши тавсиявий характерга эга.
“Чунки Тошкент шаҳридан бошқа ҳудудларда йўловчи ташиш хизмати билан хусусий сектор, тадбиркорлар шуғулланади. Уларнинг ҳаммаси бу [ташаббус]га рози бўладими ёки йўқ, буни аниқ билмаймиз. Бугундан [9 апрелдан] ҳудудий бошқармаларимиз ишлашни бошлайди, қайсидир тадбиркор рози бўлса, уни бошқармаларимиз эълон қилиб боради”, – деди у.
Унинг қўшимча қилишича, пойтахтда давлат ташкилотлари, яъни “Тошшаҳартрансхизмат” ва Тошкент метрополитени ишлагани учун фақат пойтахт кесимида йўл ҳақи бепул бўлади.
Эслатиб ўтамиз, байрам муносабати билан 9 апрел куни соат 17:00 дан 10 апрел куни соат 17:00 гача Тошкент шаҳрига юк автомобиллари кириши ва ҳаракати тўлиқ чекланади.
Мавзуга оид
18:42 / 05.12.2025
Президент қарори: Тошкентда тирбандликларни камайтириш чоралари тасдиқланди
11:54 / 03.12.2025
Жамоат транспортида йўл ҳақини тўламаган йўловчиларга қарши рейдлар кучайтирилди
15:47 / 20.10.2025
«Бундай йўлларни кўпайтириш керак» – президент BRT тизими ҳақида
16:24 / 17.10.2025