Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рамазон ҳайитида жамоат транспорти 4:00 дан 10:00 га қадар бепул хизмат кўрсатади
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида маълум қилинган.
Рамазон ҳайити байрамининг биринчи куни (10 апрел) республикадаги барча жамоат транспорти воситалари соат 4:00 дан 10:00 га қадар аҳолига бепул хизмат кўрсатади.
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасида Рамазон ҳайити байрамини осойишта ва юқори кайфиятда ўтказишга бағишлаган видеоселектор йиғилишида маълум қилинган.
Аввалроқ, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ байрам кунлари автобус саройларига бириктирилган автобус йўналишларининг фаолияти ҳақида маълумот берди.
Қайд қилинишича, Рамазон ҳайити (10 апрел) куни автобуслар соат 4:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатади.
Аввалроқ Тошкент метрополитени ҳам Рамазон ҳайити куни ўз фаолиятини одатдагидан 1 соат олдин, яъни соат 4:00 да бошлаши ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026
Сергелида канализация иншооти атрофидаги сассиқ ҳид бартараф этилади
17:03 / 04.07.2026