Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада журналистлар учун пресс-тур ва вилоят ҳокими билан матбуот анжумани ташкил этилди
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни олдидан 25 июнь куни Фарғонада оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ва Фарғона вилоят ҳокими Шуҳратбек Ғаниев билан матбуот анжумани ўтказилди.
Ўзбекистоннинг турли телевидениелари, радио, босма ва интернет нашрларида фаолият юритувчи журналистлар Фарғона вилоятнинг етакчи саноат корхоналари, ўқув муассасаларида бўлдилар.
Пресс-тур давомида ОАВ вакиллари Марғилондаги «Ҳунармандлар маркази»да бўлиб миллий ҳунармандчилик намуналаридан бўлган атлас матоси ва «Назар» гиламчаларининг тўқилиш жараёни билан танишишди.



Шунингдек, «Рақамли технологиялар маркази» ва Ўзбекистон – Корея халқаро университетида ёшларга яратилган шароитларни кўришди.
Йирик саноат объектларидан бўлган «Uzwoolentex» корхонаси ҳамда Керамика заводининг ишлаб чиқариш жараёнини ҳам кузатишди.




Пресс-тур сўнгида ОАВ вакиллари учун Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев билан «Фарғонанинг тадбиркори – Фарғонанинг ислоҳотчиси» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Унда вилоят раҳбари журналистлар саволларига жавоб берди.



Элмурод Эрматов, Kun.uz мухбири
Тасвирчи – Аҳрорбек Ёқубжонов
Мавзуга оид
19:37 / 07.02.2026
Фарғонада ноҳақ айбланиб қамалган божхона инспектори 15 йилдан сўнг оқланди
14:35 / 05.02.2026
Фарғона ва Қувасойда 175 млн долларлик агрологистика марказлари қурилади
14:02 / 05.02.2026
Фарғонада 4,2 млрд долларлик лойиҳалар ишга туширилади
18:19 / 04.02.2026