Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден АҚШда минимал иш ҳақини оширмоқчи эканини яна бир бор таъкидлади
АҚШнинг сайланган президенти Жо Байден мамлакатда энг кам иш ҳақини соатига ҳозирги 7,25 доллардан 15 долларга кўтармоқчи эканини яна бир бор эслатди.
Фото: AFP
Байден Twitter'да қолдирган постда, энг кам иш ҳақини оширишга коронавирус пандемиясидан кейин иқтисодиёт қайта тиклана бошлаган вақтда имкон бўлишини қайд этган.
«Қайта тикланишга эришаётганимизда, маошлар ҳам ошиб боради – 15 долларлик иш ҳақи, яхшироқ имтиёзлар ва кучли жамоавий шартномалар оилангизни таъминлаш имконини беради. Шу тариқа биз ўрта қатламни ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ қўллаб-қувватлаймиз», – деб ёзди демократлар етакчиси.
Маълумот учун, АҚШда Меҳнат вазирлиги томонидан белгиланган энг кам иш ҳақи соатига 7,25 долларни ташкил этади.
Вашингтон штатида энг кам иш ҳақи соатига 13,5 доллар, Массачусетсда соатига 12,75 долларга тенг. Американинг бошқа бир қатор штатлари – Мейн, Коннектикут, Колорадо, Аризона, Калифорния, Орегонда эса ходимга соатига 12 доллардан кам ҳақ тўлаш мумкин эмас.
Мавзуга оид
18:49 / 05.01.2026
Байден АҚШ собиқ президентлари орасида энг юқори пенсияни олиши аниқланди
20:18 / 18.12.2025
Оқ уйда Обама ва Байденни мазах қилувчи лавҳалар ўрнатилди
16:40 / 18.12.2025
«Европалик чўчқачалар қулашимиздан умид қилган» — Путин Байден маъмурияти ва европаликларни урушни бошлашда айблади
18:10 / 29.11.2025