Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яккасарой туманида янги ҳоким иш бошлади
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Анвар Сайфутдинов Яккасарой тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.
Қайд этилишича, Анвар Назарович Сайфутдинов Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутати ҳисобланади. У 2004 йилдан ҳозирги вақтгача “Navro’z-FT” МЧЖ, “Sanico Trading” хусусий корхонаси, “Shinkonrakttorg” шўъба корхонаси ва “Sanico Group” МЧЖда раҳбарлик лавозимида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, Яккасарой тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Бахтиёр Шомуродов Сергели тумани ҳокими этиб тайинланди.
Ундан аввал депутатлар Сергели тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Нозим Ҳусанов номзодини Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига маъқуллашганди.
Мавзуга оид
19:47 / 15.11.2025
Яккасарой туманидаги хонадонда ёнғин содир бўлди
22:10 / 13.05.2025
Тошкентда кўп қаватли уй томига ўзбошимчалик билан ресторан қурилгани аниқланди
23:43 / 05.05.2025
Тошкентда Lacetti уриб кетган пиёда вафот этди
16:41 / 11.02.2025