Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон экспортининг қарийб 30 фоизини олтин ташкил қилди
Фото: REUTERS
Ўзбекистон жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида 3,98 млрд долларлик олтин экспорт қилди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак беряпти.
Қайд этилишича, экспорт умумий ҳажмида олтиннинг улуши 29,1 фоизни ташкил қилган. Бу ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда қарийб 2,6 баробар кўпдир.
Иккинчи ўринда хизматлар (18,6 фоиз - 2,54 млрд доллар), учинчи поғонада энергия манбалари ва нефть маҳсулотлари (16,1 фоиз - 2,20 млрд доллар).
Шунингдек, кўрсатилган давр мобайнида 1,17 млрд долларлик тўқимачилик маҳсулотлари, 1,14 млрд долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари, 706,6 млн долларлик рангли металлар ва ундан тайёрланган буюмлар ҳамда 675,2 млн долларлик кимё маҳсулотлари ва буюмлари экспортга чиқарилган.
Бундан олдин, Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси маълум қилинганди.
Мавзуга оид
11:44 / 04.12.2025
Ўзбекистондан Данияга илк бор озиқ-овқат ва қуруқ мева экспорт қилинди
11:30 / 04.12.2025
Ўзбекистонда таълим олаётган хорижликлар: энг кўп Ҳиндистон ва Туркманистон фуқаролари
09:59 / 04.12.2025
Навоий вилояти аҳоли жон бошига инвестициялар ҳажми бўйича етакчилик қилмоқда
10:06 / 03.12.2025