«Халқаро тажриба ўрганиб чиқилади» – Ўзбекистонда коронавирус йўқлигини тасдиқловчи ҳужжат жорий қилиниши ҳам мумкинлиги айтилди
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков махсус штабдаги брифинг чоғида қатор саволларга жавоб берди.
Тадбир давомида карантиндан кейин мамлакатга халқаро қатновлар бошланиши муносабати билан қандай эпидемиологик тартиб-қоидалар ўрнатилиши тўғрисидаги саволга жавоб қайтарилди.
«Тўғри, карантин тугагандан кейин, ижтимоий-иқтисодий муносабатлар яна изига тушиб кетади. Мамлакатимизда автомобил, поезд ва самолётлар орқали халқаро қатновлар, борди-келдилар бошлаб юборилади.
Коронавирус касаллигининг республикага кириб келиши, тарқалиши билан боғлиқ ҳолатлар чуқур таҳлил қилинади. Мавжуд меъёрий ҳужжатлар, шу жумладан санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирлар, санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиеник нормативлар қайта кўриб чиқилади.
Албатта халқаро тажрибалар ҳам ўрганиб чиқилади. Балки, дастлабки даврда фақат коронавирус йўқлигини тасдиқловчи ҳужжати бўлсагина виза бериш тизими жорий қилинар. Буни эса вақт ва эпидемик вазият кўрсатади.
Агар шу тизим жорий қилингудек бўлса ҳам, хорижий фуқаронинг виза олган даври билан юртимизга келган даври коронавирус касаллигининг яширин даври (14 кун) билан бир бирига мутаносиб бўлиши керак. Ҳар қандай тартибни амалиётга киритиш учун жуда жиддий ўйлаш ва ўрганишга тўғри келади», дейди Нурмат Отабеков.
Шунингдек, карантиндан кейин Ветеринария хизматлари ва ходимлари иш фаолияти ҳам янгича қоидалар киритилиши маълум қилинди.
«Юртимизда коронавирус касаллиги вируси учраши мумкин бўлган итлар, мушуклар, чўчқалар, паррандалар, юнги учун етиштириладиган хар хил кемирувчи ҳайвонлар, кўршапалакнинг маълум бир турлари учраб туради.
Биз уларнинг барчасини истеъмол учун ишлатмасакда, уларни сақлаш ва парваришлаш шароитини мунтазам ўрганиб бориш, уларга хос бўлган юқумли касалликка чалинганларини даволаш, эпизоотиянинг олдини олиш, профилактик эмлаш ишларини амалга ошириш билан шуғулланувчи ветеринария шифокорлари бор.
Албатта бу каби пандемия барча соҳага, хусусан, ветеринария соҳасининг ҳам меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқиши ва ҳозирги замон талабларидан келиб чиқиб, қайта ишлаб чиқилишини тақозо этади», дейди у.
Мавзуга оид
18:52 / 19.09.2024
Коронавируснинг янги штамми Ўзбекистонда аниқланмади — ССВ
16:06 / 07.06.2024
"Саратон ва бошқа жиддий касалликлар боғчадаги сифатсиз таомланишдан келиб чиқмоқда" - мутахассис билан суҳбат
14:59 / 05.06.2024
“Болаларга чириган картошка едиришмоқда” – Нурмат Отабеков
18:11 / 13.12.2023