Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда илк бор GDG-DevFest дастурчилар фестивали бўлиб ўтади
Ўзбекистонда илк бор Google компаниясининг асосий тадбирларидан бири — дастурчилар учун Google Developers Group (GDG) DevFest фестивали ўтказилади.
Тадбир Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида Тошкентдаги Инҳа университети, Google Developers Group Tashkent ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан 2018 йил 24 ноябрда бўлиб ўтади.
DevFest - Google Developers Group жамоалари томонидан ҳар йили Google компанияси кўмагида ўтказиладиган глобал тадбирлардан биридир. Ушбу тадбир доирасида Google’нинг сўнгги технологиялари ва ишланмалари тақдим қилинади. Хусусан, иштирокчилар мобил иловаларни яратиш, VR/AR технологияларидан бизнесда фойдаланиш ва бошқа мавзулардаги муҳокамаларда иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги Инҳа университети 2015 йилдан буён ёш мутахассислар учун Google I/O Extended Tashkent конференциясини ўтказиб келади. Конференция ўзбекистонлик ёш мутахассисларни Google’нинг инновацион ечимлари билан танишиши учун ўзига хос майдондир.
Маълумот учун: Ирландиянинг Ookla компаниясига тегишли Speedtest.net интернет-сервиси Speedtest Global Index ҳар ойлик рейтингни эълон қилганди. Ўзбекистоннинг ундаги ўрни ўзгарди.
Мавзуга оид
15:29 / 13.01.2026
Қорақалпоғистон ва Тошкентда қалбаки доллар ўтказмоқчи бўлганлар ушланди
23:15 / 11.01.2026
12 январ куни Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинчалик чекланади
18:27 / 10.01.2026
Тошкентда катталар учун ҳоспис очилади
13:53 / 10.01.2026