Жамият | 17:51 / 11.09.2023
19434
2 дақиқада ўқилади

"Навоийуран"нинг аввалги раҳбари билан боғлиқ хабарлар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда "Навоийуран" ДКнинг собиқ раҳбари Жаҳонгир Ҳасановнинг қамоққа олинганлиги ҳақидаги хабарлар рад этилди. Бу ҳақида "Навоийуран" ДК ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Навоийуран

Маълум қилинишича, “Навоийуран” ДКда тоғ-кон саноати ва геология вазири Б.Исламов раҳбарлигида геология, тоғ-кон саноати ва металлургия соҳаларидаги долзарб масалалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказилган ва унда собиқ раҳбар Жаҳонгир Хасановнинг меҳнатлари эътироф этилган. 

“Йиғилишда Жаҳонгир Хасанов “Навоийуран” давлат корхонаси Кузатув Кенгаши аъзоси сифатида фаолиятини давом эттириши йиғилганларга маълум қилинди. Корхона Бош директори вазифасини бажариш тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари Джамол Файзуллаев зиммасига юклатилганлиги эълон қилинди.

 Ўтказилган мазкур йиғилиш тафсилотлари бўйича вазирликнинг ҳамда корхонанинг расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида хабар берилди.

 Бироқ, айрим ижтимоий тармоқларда "Навоийуран" ДКнинг аввалги раҳбари Ж. Ҳасанов билан боғлиқ хабарлар турлича талқин қилиниб, жамоатчиликда салбий фикр уйғотадиган сарлавҳалар остида эълон қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

 "Навоийуран" ДК ОАВ ва мустақил блогерлардан бундай асоссиз маълумотларга ишонмасликни ва уни тарқатмасликни сўраб қолади” дейилади хабарда.

"Навоийуран" ДК ахборот хизмати

Мавзуга оид