Ўзбекистон | 12:18 / 15.10.2021
5756
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонликларнинг реал даромади 10 фоизга ошди

Январ–сентябр ойларида аҳоли даромадлари 10 фоизга ошган бўлса, ЯИМ 6,9 фоизга ўсди. Аҳоли сони эса 35 миллионлик чегарадан ошиб ўтди.

Давлат статистика қўмитаси

Давлат статистика қўмитаси, 2021 йилнинг январ–сентябр ойида Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳолатига оид рақамларни эълон қилди.

Расмий статистикага кўра:

  • Ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати – 6,9 фоиз;
  • — саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми индекси – 9 фоиз;
  • қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати – 4,5 фоиз;
  • чакана савдо товар айланмаси ўсиш суръати – 9,8 фоиз;
  • бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръати – 19,5 фоиз;
  • ташқи савдо айланмаси ўсиш суръати – 2,5 фоиз;
  • рўйхатдан ўтган корхона ва ташкилотлар сони – 566 457 та;
  • фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони – 538 466 та.

Шунингдек, Статқўм январ–сентябр ойидаги республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатига оид рақамларни ҳам маълум қилди.

Унга кўра,

  • — Аҳоли сони 35 млн 79 мингга етган;
  • нархлар ўсиш индекси (сентябрда) 1,1 фоизни ташкил этган (2020 йилда 1,4 фоиз);
  • аҳолининг реал умумий даромадлари ўсиш суръати – 10,4 фоиз;
  • ЯИМ ўсиши – 6,9 фоиз;
  • транспорт соҳасида юк айланмаси – 12,3, йўловчи айланмаси 7,4 фоиз ошди;
  • саноат ишлаб чиқаришда ўсиш суръатлари 9 фоиз.

Аввалроқ, Жаҳон банки 2021 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши прогнозини 6,2 фоизгача оширганини маълум қилганди.

Тайёрлаган:  Мадина Очилова

Мавзуга оид