Жамият | 12:20 / 15.04.2018
17171
2 дақиқада ўқилади

Қуръон мусобақаси республика босқичи қачон ва қаерда ўтказилади?

Фото: Mehrob.uz

25-26 апрель кунлари Қуръон мусобақаси Республика босқичининг аёл-қизлар ўртасидаги беллашувлари Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчасида жойлашган «Ёшлар иттифоқи» анжуманлар уйида (ЎзМУ собиқ маданият саройи) бўлиб ўтади. Шунингдек, «Наврўз» қабуллар уйида катта мониторлар ўрнатилиб, томошабинлар учун минглаб ўринлар ҳозирланмоқда. Бу ҳақда«Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018» ташкилий ҳайъат раиси Абдуҳаким қори Матқулов хабар берган.

Эркаклар ўртасидаги баҳслар ҳам 21, 22, 23 ва 24 апрель кунлари юқорида зикр қилинган манзилда бўлиб ўтиши кўзда тутилган. «Минор», «Шайх Зайниддин» (Кўкча) ва «Ҳазрати Имом» (Хастимом) масжидларига томоша учун мониторлар қўйилиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги марказий масжидларга ўрнатиладиган катта экранлар орқали ҳам мусобақа жараёнини онлайн тарзда кузатиб бориш мумкин.

Беллашувда вилоятлардан 43 нафар (14 ҳифз, 29 тиловат йўналиши бўйича) ва ЎМИ тасарруфидаги Ислом билим юртларидан эса 7 нафар (3 ҳифз, 4 тиловат йўналиши бўйича), жами 50 нафар қория қизлар ўзаро мусобақалашиши кутилмоқда.

Мавзуга оид