Ёшларни ишга олувчи тадбиркорлар учун имтиёзлар берилди
1 майдан агар корхона ва компаниялар ёшларни ишга қабул қилса, корхоналарга ушбу ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ қайтариб берилади, шунингдек, «Ёшлар дафтари»га кирган 5 нафардан ортиқ ишсизлар бандлигини таъминлаган тадбиркорларга давлат мулки ижараси учун 50 фоизгача имтиёз берилади. Биринчи марта ишга кирган касб-ҳунар марказлари битирувчилари 6 ойгача даромад солиғидан озод этилади.
Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар масаласида видеоселектор йиғилишида Бухоро вилоятидаги ҳолатни ҳам танқид қилди ва ёшлар билан ишлаш кўнгилдагидек бўлмаган ҳудудлар раҳбарларининг бир ойлик иш ҳақларини олиб қолиш бўйича топшириқ берди.
«Бухородаги аксарият туманларда ёшлар билан ишлаш кўнгилдагидек эмас. Вилоят ҳокимига топшириқ – бу туманлар ҳокимларининг бир ойлик иш ҳақлари олиб қолинсин. Ёшлар билан шуғулланмаяптими, унақа хиёнатчилар бизга керак эмас.
Қўчқоров, Ишметов, Ҳусанов, Ёшлар агентлиги бир ой муддатда ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасидаги имкониятларни янада кенгайтириш ва бандлигини таъминлаш бўйича қуйидаги янги механизмларни жорий этиши зарур ва шарт.
Жумладан, 1 майдан бошлаб агар корхона ва компаниялар ёшларни ишга қабул қилса, корхоналарга ушбу ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ қайтариб берилади.
Бу орқали жорий йилда камида 500 минг ёшларни ишга қабул қилган тадбиркорларни рағбатлантириш механизми яратилади ва тадбиркорлар ихтиёрида бир йилда 1 триллион сўмдан зиёд маблағ қолади.
Бунда Самарқанд, Фарғонада – 110 миллиард сўмдан, Андижон, Қашқадарё, Сурхондарёда – 95 миллиард сўмдан, Тошкент вилоятида – 80 миллиард сўм, Наманган, Тошкент шаҳрида – 70 миллиард сўмдан, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухорода – 65 миллиард сўмдан, Хоразмда – 60 миллиард сўм, Жиззах, Навоийда – 40 миллиард сўмдан, Сирдарёда – 20 миллиард сўм маблағ тадбиркорлар ихтиёрида қолади.
Шунингдек, 1 июндан бошлаб, «ёшлар дафтари»га кирган талабалар корхона ва компанияларда амалиёт ўтаганда, уларга 500 минг сўмгача субсидия ажратилади.
Биринчи марта ишга кирган касб-ҳунар марказлари битирувчилари 6 ойгача даромад солиғини тўлашдан озод этилади», дея давлат раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Йиғилишда маълум қилинишича, 1 майдан бошлаб «Ёшлар дафтари»га кирган 5 нафардан ортиқ ишсизлар бандлигини таъминлаган тадбиркорларга давлат мулки ижараси учун 50 фоизгача имтиёз берилади.
Шу билан бирга, 1 майдан бошлаб, ходимлари сонининг камида 70 фоизи «ёшлар дафтари»га кирган ёш тадбиркорларга давлат мулки аукционсиз берилади ва улардан 5 йил давомида ижара ҳақи ундирилмайди.
Бундан ташқари, 1 майдан бошлаб, ёшларга тадбиркорлик фаолиятига керакли асбоб-ускуналарни харид қилиш учун 10 миллион сўмгача субсидиялар берилади.
Шунингдек, ижарага бино олиб, ўз бизнесини бошлаётган ёшларга, бир йиллик ижара суммасининг 30 фоизигача қисми қоплаб берилади.
Мавзуга оид
22:58 / 30.12.2024
FT: Хитой ҳукумати бизнесменларни ҳибсга олиш тўлқинини тўхтатишга уринмоқда
15:58 / 16.12.2024
Иқтисодий комплексда 300 га яқин раҳбар ишдан олинди - президент
16:08 / 14.12.2024
“Боғча тўлови қисман қопланади, уйда қараш хизмати йўлга қўйилади” – видеоселектордан ваъдалар қандай?
15:11 / 05.11.2024