Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий давлат кончилик институтининг Нукус филиалига 2019/2020 ўқув йилида 50 нафар талаба қабул қилинади
Фото: navoiy.uz
Вазирлар Маҳкамаси Навоий давлат кончилик институтининг Нукус филиалини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги 2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталарини ишлаб чиқишда филиалга 50 нафар талаба қабул қилинишини назарда тутиши белгиланди.
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб филиалга талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Ҳужжатда кўрсатилишича, филиалда 2019/2020 ўқув йили учун кончилик иши, кимёвий технология, 2020/2021ўқув йилидан бошлаб машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришини жиҳозлаш ва автоматлаштириш, технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш ҳамда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб кончилик электр механикаси, электр энергетикаси йўналишларида бакалаврлар тайёрланади.
Мазкур филиал Нукус шаҳри, Қорақалпоғистон кўчаси 24-уй манзилида жойлашган бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилади.
Аввалроқ Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Навоий давлат кончилик институти ҳамда Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиали ташкил этилгани хабар қилинганди
Мавзуга оид
20:22 / 07.12.2025
Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди
22:13 / 26.11.2025
Саида Мирзиёева Нукусдаги Спорт гимнастикаси мактабига ташриф буюрди
10:23 / 24.10.2025
Медиация институтини такомиллаштириш бошланяпти
14:25 / 22.10.2025