Қозоғистон кўмир конидаги ишчилар ер юзасига чиқишдан бош тортишмоқда
Қозоғистон тоғ-кон саноати соҳасининг энг йирик корхонаси ҳисобланувчи "АрселорМиттал Темиртау" АЖ компаниясининг 200 кончиси ер юзасига чиқишдан бош тортмоқда. Улар иш вақти тугаганидан кейин тепага чиқишмаган ҳамда рухсат берилмаган норозилик акциясини бошлашган. Улар ҳозирча талабларини илгари суришганича йўқ, деб хабар қилмоқда РИА Новости компания матбуот хизматига асосланган ҳолда.
Кончилар бевосита на кон раҳбариятига, на АЖ маъмуриятига ўз талабларини берган. "Коргау" кўмир қазиб олувчилар касаба уюшмаси томонидан ҳам бирор мактуб юборилмаган.
Хабарда айтилишича, қолган конлар белгиланган тартибда фаолиятини юритмоқда.
ArcelorMittal — дунёдаги энг йирик пўлат ишлаб чиқарувчи компаниялардан биридир. Компания 60 мамлакатда ўз ваколатхоналари ва ишлаб чиқариш қувватларига эга.
Мавзуга оид
22:27 / 25.12.2024
Мустақил Қозоғистон тарихидаги энг йирик авиаҳалокатлар санаб ўтилди
21:32 / 25.12.2024
Azerbaijan Airlines самолётининг Қозоғистондаги ҳалокатида 38 киши вафот этди
23:10 / 23.12.2024
Россия Қозоғистонда 7 млн долларлик фирибгарлик ишида айбланаётган Ўзбекистон фуқаросини экстрадиция қилди
17:57 / 23.12.2024