Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оролбўйини “яшил ривожлантириш” учун 150 миллион евро инвестиция киритилади
Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, Европа Иттифоқига аъзо бир қатор давлатлар вакилларидан иборат делегациянинг Оролбўйи минтақасига расмий ташрифи уюштирилган. Тадбир доирасида хорижий делегациянинг Орол денгизининг қуриб қолган қисмида 27 мингта дарахт экиш акцияси расман бошланган.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини ҳар томонлама рағбатлантиришга қаратилган қиймати 210 миллион доллардан зиёд истиқболли дастур ва лойиҳалар тақдим қилинган.
Айни пайт Оролбўйини “яшил ривожлантириш” бўйича қиймати 150 миллион евролик инвестиция лойиҳаси ишга туширилмоқда. Ушбу режа минтақада ўрмон, сув ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, ирригация тизимини модернизация қилишни кўзда тутади.
Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари, элчи Шарлотта Адриан Орол денгизи йўқолиб бориши миллий эмас, халқаро фожиа эканини таъкидлаб, Европада ривожланишнинг яшил йўналиши ҳамда ЕИ Марказий Осиё бўйича янги стратегиясига мувофиқ, аъзо давлатлар экологик таназзулнинг олдини олиш ва фожиадан зарар кўрган аҳоли барқарорлигини юксалтириш борасидаги барча саъй-ҳаракатларда Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
ЕИ БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп шерикли Траст жамғармасига 5 миллион евро ажратди. Бундан ташқари, ЕИ Ўзбекистонга совға сифатида ҳамда мамлакат ҳукуматининг чўлланишга учраган ерларни тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатини қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йил охиригача иттифоққа аъзо 27 давлат номидан 27000 туп дарахт экиш мажбуриятини олди.
“Шу орқали биз келажакда “яшил” инвестиция, Оролбўйи минтақасида экотизимни яхшилаш, барқарор ҳаётга йўл очиш ҳаракатига ҳисса қўшамиз”, – дейди Шарлотта Адриан.
Бундан олдин Ўзбекистон ва Қозоғистон Сенати вакиллари Орол денгизини кўздан кечирганди.
Мавзуга оид
12:15 / 29.12.2025
Vingroup Ўзбекистонда шаҳарсозлик ва туризм лойиҳаларини ўрганмоқда
15:32 / 24.12.2025
«Трейдерлик катта соҳа, ножоиз инструментлар ҳам бор»: акциялар бозори ҳақида эксперт билан суҳбат
09:21 / 23.12.2025
Ишончли бошқарувчилар активларини баҳолаш ҳар чоракда амалга оширилади
10:10 / 22.12.2025