Ўзбекистон | 14:11 / 06.10.2021
4410
2 дақиқада ўқилади

2022 йилдан кўчмас мулк бўйича шартномаларни E-ijara дастурига киритиш мажбурий бўлади

2022 йил 1 январдан бошлаб шартномаларни E-ijara орқали ҳисобга қўймаслик солиқ хавфининг юқори мезони сифатида баҳоланади.

Фото: Depositphotos

2022 йил 1 январдан юридик шахслар кўчмас мулкни ижарага бериш (олиш) ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида электрон шаклда ҳисобга қўйиши белгиланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Янги тартибга кўра:

  • Шартномаларини ушбу дастур орқали ҳисобга қўймаслик солиқ хавфининг юқори мезони сифатида баҳоланади ва ҚҚС гувоҳномаси вақтинчалик тўхтатилиши ёки ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиш учун аризаси рад этилишига сабаб бўлади;
  • Давлат хизматлари марказлари юридик шахсларни давлат кадастр маълумотлари базасидан — ариза берувчига кўчмас мулк тегишлилиги, шунингдек, солиқ органлари маълумотлар базасидан — ижара шартномаси ёки текин фойдаланиш шартномаси мавжуд бўлган ҳолдагина рўйхатдан ўтказиш ёхуд қайта рўйхатдан ўтказишга йўл қўйилади ҳамда ушбу маълумотлар базаларидан қатъий фойдаланиш таъминланиши белгиланди.

Шунингдек, Солиқ қўмитаси кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш интерактив хизмати – E-ijara дастури синовдан ўтказилаётганини эслатиб ўтган.

Дастур орқали солиқ тўловчилар 2020 йил 1 январдан эътиборан тузилган шартномаларни ҳисобга қўйиши мумкин. 

Маълумот учун, “Менинг ҳолатимни текшириш” хизмати тест жараёнидалиги сабабли юқоридаги ҳолат юзасидан ҚҚС гувоҳномаси бекор қилинмайди ёки вақтинча тўхтатилмайди.

Аввалроқ, 2022 йилдан бошлаб ҚҚС тўловчилари махсус рўйхатдан ўтказилиши белгилангани маълум қилинганди. Шунингдек, интизомли солиқ тўловчиларга ҚҚС 7 кунда қайтарилади.

Тайёрлаган:  Мадина Очилова

Мавзуга оид