Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербургга Ўзбекистондан олиб келинган 20 тонна редиска ва карам киритилмади
Фото: ursn.spb.ru
Петербургда Ўзбекистондан катта миқдордаги янги сабзавот маҳсулотларини олиб кириш тақиқланди. Бу ҳақда 26 апрель куни Россельхознадзорнинг Петербург, Ленинград ва Псков областлари бўйича бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Сабзавотлар Шушари қишлоғидаги вақтинчалик сақлаш омборхонасига жойлаштирилган. Тақиқ сабзавотларда маркировка ва маҳсулот номи йўқ бўлганлиги сабабли қўйилган.
Қайд этилишича, шунинг учун Петербургга қарийб 21 тонна оқ бошли карам, гулкарам ва редискани олиб кириш тақиқланган.
Бундан олдин, Ўзбекистондан Россияга қўл юкида мева-сабзавотлар олиб киришга рухсат берилганди.
Мавзуга оид
13:27 / 14.10.2025
Тошкентдан Петербургга янги тўғридан тўғри авиарейс йўлга қўйилади
12:49 / 11.10.2025
Петербургда қаровсиз қолган олти нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди
18:58 / 27.07.2025
Путин флот кунида Петербургга борди. Бу вақтда Ленинград областига дронлар ҳужум қилди
10:37 / 24.03.2025