Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ишга қабул қилишни қачон рад этиш мумкин эмас
KUN.UZ таҳририяти келаётган таклиф ва саволларга асосланган ҳолатда қонунчиликка оид энг кўп бериладиган саволларга тўхталиб ўтади.
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 78-моддасида ушбу масалага тегишли бандлар келтириб ўтилган. Қуйидагилар ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этиш деб ҳисобланади:
- ушбу Кодекснинг 6-моддаси биринчи қисми (Барча фуқаролар меҳнат ҳуқуқларига эга бўлиш ва улардан фойдаланишда тенг имкониятларга эгадир. Жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик қобилиятларига ва улар меҳнатининг натижаларига алоқадор бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнатга оид муносабатлар соҳасида ҳар қандай чеклашларга ёки имтиёзлар белгилашга йўл қўйилмайди ва булар камситиш деб ҳисобланади) талабларининг бузилиши;
- иш берувчи томонидан таклиф қилинган шахсларни ишга қабул қилмаслик;
- иш берувчи қонунга мувофиқ меҳнат шартномаси тузиши шарт бўлган шахсларни (белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахсларни; ҳомиладор аёлларни ва уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларни — тегишинча уларнинг ҳомиладорлиги ёки боласи борлигини важ қилиб) ишга қабул қилмаслик;
- муқаддам судланган шахсларни ишга қабул қилмаслик, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно, ёхуд шахсларни уларнинг яқин қариндошлари судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилмаслик;
- қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳоллар.
Шунингдек, ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, ходимнинг талаби билан иш берувчи ишга қабул қилишни рад этишнинг сабабини асослаб уч кун муддат ичида ёзма жавоб бериши шарт, бу жавоб ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган бўлиши лозим. Асослантирилган жавоб бериш ҳақидаги талабларни қондиришни рад этиш ходимнинг ишга қабул қилиш ғайриқонуний равишда рад этилганлиги устидан шикоят қилишига тўсиқ бўлмайди.
Мавзуга оид
16:20 / 08.01.2026
Талабаларни ишга олиш қонунга зид эмас — вазирлик изоҳ берди
11:58 / 17.10.2025
Ўзбекистонда ноҳақ бўшатилган 13 минг ходим ишга тикланди
17:53 / 05.09.2025
Давлат хизматига инсон омилисиз ишга қабул қилиш имконияти кўриб чиқилмоқда
20:04 / 25.08.2025