Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёдаги боғчада болаларга моғорлаган нон берилгани айтилди
Ҳолат ўрганилганда Қамаши туманидаги давлат боғчасида озиқ-овқат маҳсулотлари номақбул шароитда сақланаётгани ҳолати ҳам аниқланган.
Фото: МТБ
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Қамаши туманида жойлашган боғчада болаларга моғорлаган нон берилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят МТБ ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Муносабатда ёзилишича, жорий йил 2 март куни вилоят мактабгача таълим бошқармаси томонидан ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар ҳамда Қамаши туманидаги 15-давлат мактабгача таълим ташкилотидаги қонунбузилишлари юзасидан ўрганиш ўтказилган.
Ўрганиш давомида 15-сонли боғчада қатор камчиликлар билан бирга хўжалик мудири томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари номақбул шароитда сақланаётгани ҳолати ҳам аниқланган.
«Аммо постда келтирилганидек, болаларга моғорлаган нон берилмаган. Нон моғорлагани ҳолати ошпаз томонидан аниқланган ва хўжалик мудирига қайтарилган», дейилади муносабатда.
Аввалроқ Қарши шаҳридаги боғчага текширувчилар келганда бир неча нафар тарбияланувчи ҳожатхонага яшириб қўйилгани фош бўлганди.
Мавзуга оид
10:52 / 26.12.2025
Макриддаги тоғ портлатилиши бўйича изоҳ берилди: уй ва мактаб деворларидаги ёриқлар қўшимча текширилади
16:14 / 18.12.2025
“Халқнинг ҳақидан қўлингизни тортинг, ҳоким бобо!” - Яккабоғнинг Қайрағочидан мурожаат
09:13 / 06.12.2025
Хизматдаги ЙПХ ходимини видеога олиб, тармоққа жойлаш – маъмурий қамоқ билан тугади
16:51 / 30.09.2025