Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдан уйга қайтувчи талабалар учун чегирма берилади
Тошкент шаҳридан вилоятларга қайтадиган талабаларга темир йўллари ва самолётларда 50 фоизлик чегирма берилади.
Олий таълим муассасаларида ўқиш тўхтатилгани туфайли вилоятларда яшайдиган талабаларнинг уйга қайтиш харажатлари учун 50 фоизгача чегирма тақдим этилади. Бу ҳақда 15 март, якшанба куни бўлиб ўтган махсус брифингда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов маълум қилди.
Бундан ташқари, жамоат транспортининг шоҳ бекатлари ва темир йўл деполарида йўловчи транспорти воситалари ҳар тўрт соатда дезинфекция қилиниши лозимлиги ҳам таъкидлаб ўтилган.
Бундан олдинроқ, коронавирус туфайли 16 март кунидан Ўзбекистон Республикасидаги барча умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун таътил эълон қилингани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
19:38 / 04.12.2025
Андижон тиббиёт институти талабаларига ижара компенсацияси нега бекор қилинди?
09:36 / 01.12.2025
Қишки ўқишни кўчириш: талабалардан ариза қабул қилиш 20 декабрдан бошланади
11:12 / 28.11.2025
Дунёдаги урушлар ва Ўзбекистон: “Геосиёсат”да талабалар билан суҳбат
17:38 / 06.11.2025