Жамият | 19:40 / 30.03.2020
17472
1 дақиқада ўқилади

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 млн сўмдан пул мукофоти берилади

Президент фармонига мувофиқ, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига ўн миллион сўм миқдорида бир маротабалик пул мукофоти белгиланди.

Ўзбекистон президенти 9 май умумхалқ байрами — Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотирасини абадийлаштириш ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантиришни назарда тутган Фармонга имзо чекди.

Унга кўра, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 000 000 (ўн миллион) сўм миқдорида бир маротабалик пул мукофоти белгиланди.

Мазкур Фармонни бажариш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

  • Маълумот учун, аввалги йилларда, хусусан, 2013 йилда бир марталик пул мукофоти - 500 000 сўмни, 2014 йилда – 600 000 сўмни, 2017 йилда 2 000 000 сўмни, 2018 йилда 5 000 000 сўмни, 2019 йилда 7 500 000 сўмни ташкил этган.

Мавзуга оид