Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Магистратурага кириш имтиҳонлари қачон ва қаерда бўлиши эълон қилинди
Магистратурага кириш имтиҳонларида қатнашиш учун рўйхатдан ўтган талабгорлар бугундан бошлаб рухсатномаларини юклаб олишлари мумкин, дея хабар қилди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.
Рухсатнома magistr.edu.uz va ruxsatnoma.edu.uz манзиллари орқали юклаб олинади.
Бунинг учун паспорт серияси ва рақами ҳамда туғилган санаси киритилиши лозим.
Эслатиб ўтамиз, магистратурага кириш имтиҳонлари 8-20 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
Имтиҳонлар белгиланган ҳудудларда, тест синови тарзида компьютерда онлайн олинади.
Бу йил республика ОТМлари магистратурасига жами 10 425 нафар талаба қабул қилиниши белгиланган. Шундан 5475 нафари грант, 4950 нафари тўлов-контракт асосида таҳсил олади.
Мавзуга оид
13:01 / 09.01.2026
Давлат стипендияларини тайинлаш тартибига ўзгартиришлар киритилди
19:01 / 27.09.2025
Магистратурага қўшимча қабул эълон қилинди
18:43 / 23.09.2025
Магистр аёллар контракт тўловини давлат бюджетидан қоплаш бўйича ариза бериш муддати узайтирилди
18:20 / 31.08.2025