Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин баёнот берди: ядро ва ракета синовлари тўхтатилади
Фото: Reuters
КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг маълум қилишича, Пхеньян ядро ва ракета синовларини тўхтатмоқда, шунингдек ядровий синов майдончасини ёпмоқда. Бу ҳақда «Рёнхап» Корея марказий телеграф агентлигига асосан хабар тарқатди.
Шимолий Корея етакчиси Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитасининг ялпи мажлисида шундай баёнот билан чиқди.
«Шимолий Корея 21 апрелдан ядровий синовлар ва қитъалараро баллистик ракеталар учиришни тўхтатади», - дейилади хабарда.
Шунингдек, Ким Чен Иннинг эълон қилишича, ҳукумат мамлакат шимолидаги ядро полигонини ёпади, бу синовларни тўхтатиш борасидаги ваъдалар тасдиқлови сифатида юз беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан «яқин ҳафталар ичида» учрашишни режалаштираётгани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
11:34 / 29.12.2025
КХДР Сариқ денгиз йўналишида икки қанотли ракета синовини ўтказди
21:21 / 26.12.2025
Сеул ва Вашингтонга жавоб: Кимнинг «орзу рўйхати»даги яна бир қурол деярли тайёр
09:03 / 15.12.2025
Прокурор: Жанубий Корея собиқ президенти КХДРни тажовузга ундамоқчи бўлган
12:24 / 18.11.2025