Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ипотека-банк” Сизга имконият яратади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 23 мартдаги ПҚ-3620 – сонли Қарорининг ижросини таъминлаш юзасидан, “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат ипотека банки ҳозирги кунда халқаро пул ўтказмалари фаолиятида аҳолига бир қатор қулайлик ва янгиликлар яратиш билан бирга арзон тарифларни тақдим этади.
Ҳозирги кунда “Ипотека-банк”нинг республикамиз ҳудудлари бўйича жами тизимида 81 та халқаро пул ўтказмалари шохобчалари фаолият юритмоқда.
Мижозларга қулайликлар яратиш мақсадида “Ипотека-банк” АТИБ Меҳнат филиали қошидаги “Миробод” мини банки халқаро пул ўтказмалари тизимлари (“WESTERN UNION”, “UNISTREAM”, “MONEY GRAM”, “Золотая Корона”) орқали хориждан келган пул ўтказмаларингизни олишингиз ёки хорижга пул ўтказмаларингизни жўнатишингиз учун ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларида соат 08:00 дан 18:00 гача қолган иш кунларида эса соат 08:00 дан 23:00 гача хизмат кўрсатиш ташкиллаштирилди.
Шу билан бирга, “Ипотека-банк” АТИБ Тошкент шаҳар филиалининг Амалиёт бошқармаси томонидан бир вақтнинг ўзида халқаро пул ўтказмалари тизимлари бўйича тезкорлик билан саккиз нафар ходим хизмат кўрсатади. Келгусида бундай тартиб банкнинг барча филиалларида амалга оширилиши кўзда тутилган.
Банкда ташкил этилган халқаро пул ўтказмалари қулайликларидан бири «Cash2Card» хизмат тури бўлиб, Ўзбекистондан миллий валютани ёки нақд хорижий валютани, “Юнистрим” тизимига уланиб ишловчи хорижий давлат банкларида эмиссия қилинган пластик карталарига реал вақт режимида ўтказиш мумкин. Бунинг учун Сиз банкнинг халқаро пул ўтказмалари шохобчалари ходимларига шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат билан, пул олувчининг хорижда эмиссия қилинган пластик карта маълумотларини тақдим этсангиз кифоя. Банкнинг ходимлари эса Сиз берган маълумотлар асосида бир зумда олувчининг пластик картасига Сиз тақдим этган пулни нақдсиз кўринишда ўтказиб беришади. Бу билан Сиз хориждаги маблағ олувчининг вақтини тежаган бўласиз.
Шунингдек, “Ипотека-банк” АТИБ Ўзбекистондаги тижорат банклари орасида биринчилардан бўлиб, яъни 2017 йилнинг декабридан бошлаб (бу ҳақида батафсил) мижозларнинг нақд ва пластик карталаридаги миллий валютасини корвертация қилиб, хорижий валюта кўринишида халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали жўнатиш операцияларини амалга ошираётганлигини эслатиб ўтамиз. Бунда, миллий валютани (сўмни) хорижий валютада жўнатиш курси операция бажарилаётган кундаги “Ипотека-банк” АТИБ АҚШ долларининг миллий валютага нисбатан сотув курси ҳисобланади.
Шу билан бирга, Ипотека-банк томонидан мижоз истагига кўра:
-хорижий давлатдан жўнатилган хорижий валютани нақд миллий валютада (сўмда) тўлаб бериш;
-хорижий давлатдан жўнатилган хорижий валютани Ипотека-банкда очилган шахсий сўм пластик картасига ўтказиб бериш орқали тўлаб бериш;
-хорижий давлатдан жўнатилган хорижий валютанинг маълум қисмини нақд хорижий валютада (АҚШ долларида) қолган қисмини нақд миллий валютада (сўмда) тўлаб бериш каби банк хизматлари кўрсатилади.
Бунда, ушбу операцияларда хорижий валютани миллий валютада (сўмда) тўлаб бериш курси операция бажарилаётган кундаги “Ипотека-банк” АТИБ тизимида АҚШ долларининг миллий валютага нисбатан харид курси ҳисобланади.
Сизни юқорида келтириб ўтилган қулайлик билан бирга албатта бошқа банкларга нисбатан арзон воситачилик ҳақлари ҳам қизиқтириши табиий.
Банкда “Золотая Корона” халқаро пул ўтказмалари орқали пул ўтказмаларингизни ҳеч қандай воситачилик тўловларисиз, “Бивалюта” хизмат тури орқали мутлақо бепул амалга ошириш мумкин. Бунда Сизнинг Ўзбекистондан жўнатган миллий ёки нақд хорижий валютангиз хорижий давлат банклари томонидан хорижий давлатнинг миллий валютасида олувчига тўлаб берилади.
Худди шундай тартиб “Юнистрим” халқаро пул ўтказмалари тизими орқали МДҲ давлатлари ҳамда Грузия Республикасига ўтказмалар амалга оширилганда ҳам амал қилинади.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 12 апрелидан бошлаб банкда “Юнистрим” халқаро пул ўтказмалари тизими орқали МДҲ давлатларига АҚШ долларида юборилган ўтказмалар учун комиссия миқдори 1 фоиз этиб белгиланди (маълумот учун бунгача 1,5 фоиз эди).
Яна шундай қулайликлардан бири “Ипотека-банк” АТИБ ва “Золотая Корона”, “Юнистрим” тизимлари ўртасидаги келишувга мувофиқ банкдан 4000 дан 5000 АҚШ долларигача жўнатилган ўтказмалар учун атиги 30 АҚШ доллари миқдорида комиссия белгиланган.
“WESTERN UNION” ва “MONEY GRAM” халқаро пул ўтказмалари тизими орқали юбориладиган жўнатмалар учун комиссиялар миқдори жўнатма юборилаётган давлат ва пул миқдорига қараб белгиланади.
Қўшимча маълумотлар учун:
https://t.me/ipotekabankofficial
Мурожаат учун телефон: +998 71 150-98-21;
“Миробод” мини банки манзили:
Тошкент шаҳар, Миробод кўчаси 35-уй. Мўлжал: “Grand Mir Hotel” меҳмонхонаси. Тел.: +998 71 252-56-47;
Тошкент шаҳар филиалининг Бош амалиёт бошқармаси манзили:
Мустақиллик шох кўчаси 15-уй. Мўлжал: метронинг Амир Темур бекати. Тел.: +998 71 150-47-97
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
12:40 / 08.01.2024
«Ипотека-банк»да хизмат кўрсатилаётган айрим кластерларнинг қарздорлиги бошқа банкларга ўтказилади
19:00 / 11.07.2023
“Ипотека-банк” АТИБ акциядорлари ўз улушларини сотиш ҳуқуқига эга эканлиги маълум қилинди
21:23 / 24.03.2023
«Ипотека банк» 324 млн долларга сотилгани маълум бўлди
20:00 / 05.04.2022