Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Электрон ҳукумат лойиҳаларини амалга оширишда Буюк Британия тажрибасидан фойдаланилади
Ўзбекистон Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ва Буюк Британия давлат рақамли хизматлари ўртасида рақамли ҳукумат соҳасида ҳамкорлик бўйича англашув меморандуми имзоланди.
Фото: Shutterstock
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, томонлар мамлакат рақамли тараққиёт пойдеворларини мустаҳкамлаш, унинг рақамли салоҳиятини ривожлантириш, фойдаланувчиларга йўналтирилган электрон хизматлар жорий этиш, барқарор ва мослашувчан давлат хизматлари яратиш масалаларига эътибор қаратади.
Меморандум доирасида британияликлар кенг фойдаланиладиган, оддий, қулай, сифатли рақамли давлат хизматларини татбиқ этиш ҳамда рақамли кўникма ва имкониятларни ривожлантиришда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирган.
Маълумот учун, Давлат рақамли хизматлари (GDS – Government Digital Services) 2011 йилда ташкил этилган бўлиб, Буюк Британия вазирлар кенгаши ижроия аппарати таркибида давлат хизматларини рақамли трансформациялаш билан шуғулланади. Бирлашган миллатлар ташкилоти 2020 йилда эълон қилган электрон ҳукуматлар рейтингида Буюк Британия жаҳонда 7-ўринни эгаллаган.
Мавзуга оид
18:23 / 20.12.2023
2026 йилда Халқаро информатика олимпиадаси Ўзбекистонда ўтказилади
22:58 / 13.09.2023
Президент электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича таклифларни кўриб чиқди
09:18 / 17.03.2023
«Электрон ҳукумат» тизими маълумотни қайта ишлаш маркази вазифалари белгиланди
21:31 / 22.02.2023