Ўзбекистон | 16:56 / 16.06.2021
21432
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси президенти фармойиши билан Алишер Абдулаҳатович Қодиров Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. 

Алишер Қодиров 1975 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган.  Маълумоти олий. 1994 йилда Самарқанд молия техникумини, 2004 йилда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтини, 2009 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. 

У солиқ органларидаги фаолиятини 1992 йилда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси Солиқ тушумларни жамлаш ва назорат қилиш бўлими давлат солиқ инспекторлигидан бошлаган. 

А.Қодиров янги лавозимга тайинлангунга қадар Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. 

Алишер Қодиров Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил октябридан Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Азамат Бозоров 2021 йил апрелида президент иштирокидаги видеоселекторда танқидга учраб, ишдан олинган, у ва ўша куни ишдан олинган бошқа ҳудудий раҳбарларга бундан кейин давлат хизматида ишлаш тақиқланганди.

Аввалроқ Андижон, Бўстон, Олтинкўл туманлари ҳамда Хонобод шаҳри давлат солиқ инспекцияларига янги бошлиқлар тайинлангани хабар қилинганди.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид