Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳомиладор ва эмизикли аёллар эмланмаётганига изоҳ берилди
АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова ҳомиладор ва эмизикли аёллар нима учун эмланмаётганини тушунтирди.
«Бунинг асосий сабаби – коронавирусга қарши вакциналарнинг клиник синовлари ҳомиладор ва эмизикли аёлларда ўтказилмаган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти талабига кўра, клиник синовлар аҳолининг қайси қатламида ўтказилган бўлса, вакциналар ҳам ўша қатлам орасида қилиниши лозим.
Бундан ташқари, бугунги кунда бу борада бутун дунё олимлари, хусусан, ўзимизда ҳам эмизикли аёлларни эмлаш бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда. Масалан, сутэмизувчи ҳайвон – сигирларда вакциналар синовдан ўтказилди, ҳозирча ҳеч қандай ножўя таъсир сезилмади. Эмланган сигир сутида антитаначалар топилди. Бу – эмизувчилар эмланган тақдирда, касалликка қарши иммунитет унинг боласига ҳам ўтади дегани.
Ўйлайманки, кейинги босқич синовларда эмизикли аёлларга ҳам қўллаш мумкин. Ҳозиргача бўлган тадқиқотлар ножўя таъсири йўқ эканини кўрсатмоқда», деди мутахассис.
Мавзуга оид
11:36 / 07.12.2024
Ўзбекистонлик олима Бутунжаҳон фанлар академияси аъзоси этиб сайланди
21:15 / 24.08.2024
Еврокомиссия респиратор вируслар тарқалишига қарши вакцинани маъқуллади
23:25 / 15.10.2022
Коронавирусдан ўлим миқдори рекорд даражада пасайди
10:21 / 09.02.2022