Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда Amazon ишчилари иш ташлаш эълон қилишди
Фото: hightech.fm
Дунёнинг энг бой одами Жефф Безосга тегишли Amazon компаниясининг Германиядаги ишчилари меҳнат шароитларидан норозилик сифатида иш ташлаш ўтказишмоқда.
Verdi касаба уюшмаси маълумотларига кўра, 21 декабрда бошланган иш ташлаш 24 декабргача давом этиши ва унда 1,7 минг киши иштирок этиши кутилмоқда.
“Ходимлар корпорация миллиардлаб фойда олаётгани, бироқ ишчиларга жамоавий шартнома шартлари бўйича ҳақ тўлашдан бош тортаётганига қарши норозилик билдиришмоқда”, деб айтилган касаба уюшма хабарида.
Таъкидланишича, компания ходимлари катта зўриқиш билан ишлашмоқда, бу эса пандемия шароитида уларнинг соғлиғига салбий таъсир қилиши мумкин. Шу сабабли ходимлар маошлари оширилишини талаб қилишмоқда.
Ўз навбатида Amazon вакилларининг таъкидлашича, ходимлар муносиб маош олмоқда.
Таъкидланишича, 5 йил аввал Amazon омборларида жорий қилинган роботлар ходимлар меҳнатини осонлаштирмай, аксинча қийинлаштирган, эндиликда улар 4 марта тезроқ ишлашларига тўғри келмоқда. Бундан ташқари, омборларнинг роботлаштирилиши ходимлар орасида жароҳат олишлар сонининг рекорд даражага етишига олиб келган.
Мавзуга оид
11:47 / 05.12.2025
Сўров: немислар ҳукумат ва пенсия тизимидан норози
08:40 / 05.12.2025
Мерц АҚШга Россиянинг музлатилган активларини беришга қарши чиқди
16:30 / 04.12.2025
Берлин Украинага қурол-яроғ ёрдамини 200 млн долларга оширади
16:43 / 03.12.2025