Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Республикада 18 турдаги ҳайвонлар зарарли касалликларига қарши ветеринария дори воситалари ишлаб чиқилади
Фото: Dreamstime
Ветеринария дори воситалари ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди
Қарор билан 2018-2023 йилларда ветеринария дори воситалари ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди, деб хабар бермоқда «Ҳуқуқий ахборот» канали.
Дастурда, хусусан мамлакатда ветеринария дори воситалари ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва жадал ривожлантириш, бозорда барқарор талабга эга бўлган рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва уларнинг турларини кенгайтириш назарда тутилган.
Бундан ташқари 2021-2023 йилларда республикада бруцеллёз, лептоспироз, қутуриш, сил, салманеллёз каби жами 18 турдаги ҳайвонлар зарарли касалликларига қарши ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқиш йўлга қўйилади.
Шу муносабат билан ҳокимликларга ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқарувчиларга эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари ҳудудларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва кейинчалик товарларни ички ҳамда ташқи бозорларга чиқаришга ҳар томонлама кўмаклашиш топширилди.
Мавзуга оид
10:48 / 12.02.2026
Самарқанддаги Чўпонота тепалиги Миллий координаталар тизимининг нол нуқтаси бўлди
08:29 / 02.02.2026
Чегара орқали ноқонуний дори олиб киришга уринган шахс қўлга тушди
18:54 / 01.02.2026
Наманганда яроқлилик муддати ўтган дорилар ва тиббий буюмлар савдога чиқарилишининг олди олинди
10:12 / 28.01.2026