Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Ўзбекистон кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилди
Янги Ўзбекистон кўчасининг бошланиш нуқтаси – уч қаватли кўприкдан Tanho чорраҳасигача бўлган 4 километрлик қисми таъмирлаш ишлари сабаб 20 октябргача ёпилди. Куни кеча Маҳтумқули кўчасининг Тошкент ҳалқа йўли остидан ўтувчи қисми бир ойга ёпилганди.
Қизил рангда – йўлнинг ёпилган қисми. Кўк рангда – айланма йўллар
Тошкент шаҳри Mирзо Улуғбек ҳамда Яшнобод туманлари ҳудудидан ўтувчи Янги Ўзбекистон кўчаси (Оҳангарон шоссесидан Д012 автомобил йўлигача), Жасорат кўчаси ва Дўстлик кўчаларида транспорт ҳаракати қисман чекланди.
Бу ерда автомобил йўлининг юқори қатламига ПШМА-20 турдаги асфалт-бетон қопламаси ётқизилади.
Шу муносабат билан 2025 йил 8 октябрдан 20 октябр кунигача бу кўчаларда транспорт ҳаракати қисман чекланди.

Ҳайдовчилардан бир-бирини ҳурмат қилган ҳолда ҳаракатланиш сўралган.
Куни кеча Махтумқули кўчасининг бир қисми қарийб бир ойга ёпилган эди. Шаҳар марказидан Махтумқули кўчаси бўйлаб “Ташселмаш” чорраҳаси томонга кетишда, йўлнинг собиқ “ТашМИ” олдидаги кўприк остидан ўтган қисми 1 ноябргача ёпилди.
Мавзуга оид
16:24 / 20.12.2025
Ўзбекистонда автотранспорт воситалари учун экостикерлар жорий этила бошланди
14:05 / 17.12.2025
Тошкент–Самарқанд янги темирйўлининг техник-иқтисодий асослари тайёр бўлди
08:43 / 17.12.2025
Транспорт хизматлари бозор хизматларининг 18,4 фоизини ташкил этди
21:44 / 16.12.2025