Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Махтумқули кўчасининг бир қисми қарийб бир ойга ёпилди
Тошкент марказидан Махтумқули кўчаси бўйлаб “Ташселмаш” чорраҳаси томонга кетишда, йўлнинг собиқ “ТашМИ” олдидаги кўприк остидан ўтган қисми 1 ноябргача ёпилди. Сабаб – йўлтаъмир ишлари.
5 октябрдан 1 ноябргача Тошкентдаги Махтумқули кўчасининг кўприкости қисмида автомобил йўлининг бир қисмида ҳаракат вақтинча чекланади.
Тошкент кичик ҳалқа автомобил йўли (ТҲАЙ)нинг Махтумқули кўчаси билан кесишмадаги кўприкости қисмида йўл инфратузилмасини янгилаш ишлари олиб борилади.
2025 йилнинг 1 ноябр кунига қадар ишлар якунлангач, йўл ҳаракати тўлиқ тикланади.
Мавзуга оид
09:00
Тошкент ва Навоийда мансабдорлар пора билан ушланди
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026