Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусободдаги ЙТҲда жабрланган 2 ёшли бола шифохонада вафот этди
Жиноят иши ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш)га қайта малакаланган.
Жорий йилнинг 24 август куни ЙҲХБ собиқ ходими маст ҳолатда Юнусобод туманида она-болани автомашинада уриб, ЙТҲ содир қилганлиги тўғрисида хабар берилган эди.
36 ёшли Т.А. (Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ собиқ ходими, шаҳодатлаш комиссиясидан ўтмагач, раҳбариятнинг буйруғи асосида жорий йилнинг 20 август куни ички ишлар органларидан бўшатилган) бошқарувидаги Cobalt русумли автомобилини Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган А.Дониш кўчаси томонидан Янги Юнусобод кўчаси томонига қараб Юнусота кўчаси бўйлаб маст ҳолатда бошқариб бораётиб пиёдаларнинг тартибга солинмаган ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 35 ёшли Г.Ю. ва унинг фарзанди 2 ёшли Т.Ч.,ни уриб юбориб, ЙТҲ содир қилган.
Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳар икки пиёда турли кўринишдаги тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йилнинг 24 август куни Т.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, вояга етмаган пиёда 2 ёшли Т.Ч. шифохонада кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган, шу сабабли жиноят иши ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш)га қайта малакаланган.
Ҳозирда ҳайдовчи Т.А., жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
“Ҳурматли фуқаролар, куннинг қоронғи вақтида ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишингизни, белгиланган тезлик нормаларига амал қилган ҳолда ҳаракатланишингизни тавсия қиламиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
10:48
Юнусобод туманида учта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
21:52 / 14.01.2026
5 йил давомида ЙТҲлар камайиш динамикаси сақланиб қолди – ЙҲХХ
12:40 / 14.01.2026
Мирободда Kia ва Tracker-2 тўқнашди, 3 нафар йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилди
10:15 / 13.01.2026