Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 16:17 / 23.11.2015
9498
1 дақиқада ўқилади
5 кун ичида Россия авиацияси ИШИДнинг мингта бензин ташувчисини йўқ қилди
5 кун ичида Россия авиацияси ИШИДнинг нефть хом ашёсини олиб кетаётган мингта бензин ташувчисини йўқ қилди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.
“Охирги 5 сутка мобайнида Россия самолётлари томонидан ИШИД террорчи гуруҳлари назорат қиладиган заводларга нефть хом ашёсини олиб кетаётган мингдан ортиқ бензин ташувчисини йўқ қилди”, - деди мудофаа вазирлигининг расмий вакили Игорь Конашенков.
Бундан ташқари, матбуот котиби террорчиларга тегишли бир қатор муҳим нефть объектлари йўқ қилинганини айтди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш