10:56 / 29.06.2016
7308

Хитойликлар суперяхтага харидор қидира бошлашди

Heysea Хитойда 152-лойиҳа асосида 47 метрли суперяхта қуриши мумкинлиги ҳақида эълон қилди. Бу ҳақида Yacht Harbour маълум қилди. 

Пўлат корпусли 499 ялпи тоннажли кема 10 нафар йўловчи ва 9 нафардан иборат жамоага мўлжалланган. Буюртма тушган тақдирда, кема 2018 йилда эксплуатацияга тайёр қилинади. Кема 3,2 минг от кучига тўғри келувчи иккита САТ С32 двигателига эга бўлади, максимал тезлиги - 15 узел (соатига тахминан 28 километр).

Яхтанинг баҳоси - 18,7 миллион доллар. Унинг сотилиши билан Yachting Partners International халқаро брокерлик агентлиги (бош идораси - Монакода) шуғулланмоқда. 

Heysea Yachts Group — Цзяньминда жойлашган (Гуаньдун провинцияси) Хитой верфи. Унга 2007 йилда асос солинган, Boat International журнали рейтингида 25-ўринни эгаллайди. 

Денгиз атамасида ялпи тоннаж - махсус ўлчов билан ҳисобланадиган кеманинг жами ҳажми. 

Бугунги кунда энг катта ялпи тоннажга эга суперяхта Алишер Усмоновга тегишли Dilbar яхтасидир (15 917 тонна).
 

Top