Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда генерал ўз жонига қасд қилди
Фото: EPA
Хитой Халқ-озодлик армияси генерал-майори, 54 ёшли Чэнь Цзе Хитойнинг Шэньчжэн шаҳрида ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда South China Morning Post газетаси ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда хабар берди.
Сиёсий комиссар лавозимини эгаллаган Чэнь Цзе армияда жадал карьера қилган. У мансаб пиллапоясининг кейинги босқичига кўтирилишидан бир кун аввал ҳаётдан кўз юмди. Таъкидланишича, у 20 августда дафн қилинади.
Бу ҳолат ҳафта ичида юқори лавозимдаги хитойлик ҳарбий ўз жонига қасд қилган учинчи ҳолат бўлди. Кузатувчилар бу воқеаларни аксилкоррупцион терговлар билан боғлашмоқда.
Чэнь Цзе 1997 йилда Гонконгнинг Хитой суверенитети остига ўтказилиши билан боғлиқ тадбирларни ташкиллаштиришда иштирок этган.
Мавзуга оид
15:14
Хитой Тайван туфайли АҚШга қарши санкциялар жорий қилди
13:26
Импортда энг катта улуш Хитой ҳиссасига тўғри келди — 12,8 млрд доллар
09:13 / 25.12.2025
Зеленский: Россия Хитой сунъий йўлдошлари маълумотидан фойдаланган бўлиши мумкин
15:21 / 22.12.2025