Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳасанбой Дўсматов: «Профессионал боксга ўтишимга ҳали бор»
Рио-де-Жанейро Олимпиадасида 49 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги баҳсларда олтин медални қўлга киритган Ҳасанбой Дўстматов Жанубий Африканинг Golden Gloves промоутерлик компанияси билан шартнома имзолагани ҳақидаги хабарларни тасдиқламади.
Бундан аввалроқ ESPN телеканалида Дўсматов Golden Gloves билан профессионал шартнома имзолагани ҳақида айтилганди. Ёш боксчи бу ахборотда заррача ҳақиқат йўқлигини айтди.
«Адашиб ёзишган. Golden Gloves билан ҳам, бошқа промоутерлик компаниялари билан ҳам шартнома тузмадим. Умуман таклиф ҳам, музокара ҳам, ҳеч нарса бўлмаган», — деган у.
У нашр мухбирининг саволига жавобан шундай деган: «Профессионал боксга ўтишимга ҳали эрта».
Қайд этиш жоизки, Дўстматов чемпионликка эришганидан кейин бергани илк интервьюсида ҳам 2020 йилги Токио Олимпиадасида унвонини ҳимоя қилмоқчилиги ҳақида айтганди.
Ҳасанбой Дўстматов профессионал шартнома имзолади
Мавзуга оид
23:11 / 13.12.2025
Ўзбекистонлик боксчилар жаҳон чемпионатини икки олтин ва тўрт кумуш медал билан якунладилар
19:35 / 13.12.2025
Ҳасанбой Дўсматов икки карра жаҳон чемпионига айланди
17:22 / 23.12.2024
Ҳусанов – йилнинг энг яхши ёш спортчиси, Дўсматов ва Келдиёрова йилнинг энг яхши спортчилари. «Миллий спорт мукофоти-2024» ғолиблари эълон қилинди
20:26 / 09.08.2024