09:42 / 24.09.2016
4154

МБА юлдузи Кевин Гарнетт баскетболдаги фаолиятини тугатишини маълум қилди

Фото: AP

Миллий баскетбол ассоциацияси (МБА) юлдузи Кевин Гарнетт ўзининг профессионал фаолиятини тугатишини маълум қилди. Бу ҳақда МБА матбуот хизмати хабар берган.

40 яшар Гарнеттнинг ҳозирча "Миннесота Тимбервулвз" жамоаси билан бир йиллик шартномаси сақланиб турибди. У бунинг эвазига 8 млн доллар ишлаб олади.

Эслатиб ўтамиз, Гарнетт МБАда "Миннесота", "Бостон Селтикс" ва "Бруклин Нетс" жамолари сафида 21 мавсум қатнашган. Унинг ҳисобида жами 1462та ўйин бор. У бу ўйинларда ўртача ҳисобда 17,8 очко жамғарган.

У 2000-йилларда МБАнинг энг зўр ўйинчиси бўлган. Гарнетт 2004 йил мавсумининг энг қиммат баскетболчиси, 2008 йилда ҳимояда ўйнайдиган энг яхши ўйинчи бўлган. 15 марта Барча юлдузлар ўйинида иштирок этган. 2007/08 йиллар мавсумида “Бостон” таркибида МБА чемпиони бўлган. У АҚШ терма жамоаси таркибида 2000 йилда Олимпиада чемпионлигига эришган.

Top